UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0

10 апр 17:18
Янгиликлар

Кураш

“Алпомиш”да алплар кураши бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, бугундан Термизда кураш бўйича Ал-Ҳаким ат Термизийга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий турнирга старт берилди.

Турнир регламентига мувофиқ,  барча меҳмонлар эрта тонгдан кунни дастлаб буюк аллома Ал Ҳаким ат Термизий қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Зиёрат давомида меҳмонларга дастурхон ёзилиб, эҳсон оши тортилди. Зиёрат боғи ҳудудида кураш бўйича маҳорат дарслари ҳам уюштирилди.

Эътиборлиси, ушбу маҳорат дарсларини хорижлик полвонлар бошлаб беришди. Фахрий полвонлар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар ҳам  курашнинг жозибасини яққол намойиш этишди.

Таъкидлаш жоиз, Ал Ҳаким ат-Термизий ислом оламининг буюк Термизий тахаллуси билан донг таратган. Ҳаким номи билан машҳур бўлган ушбу алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ибн Ҳасан, ибн Башир Ҳаким Термизий бўлган.

Куннинг иккинчи ярмида Термиздаги имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон иштирок этди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар курашнинг халқаро миқёсдаги ривожи ва бошқа кўплаб саволларига жавоб олишди. Анжуман давомида курашга оид турли таклифлар ҳам ўртага ташланди.

Шундан сўнг барча иштирокчилар “Алпомиш” стадиони томон йўл олишди. Соат 16:00 дан бошлаб халқаро турнирга старт берилди. Эркаклар 81, 90 кг. вазнларда куч синашишаётган бўлишса,  аёллар 48, 57. 63, 70 кг. вазн тоифаларига кўра беллашишмоқда.  

Алимурод Мамадаминов, Илҳом Раҳмонов Термиз шаҳридан  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг