UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Холмурод Нурматов Тошкентдаги ACA 203 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:04Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячисининг жамоадаги ҳикояси тугади 0 07:43Пимблетт UFC 329 турнирида рейтингдаги қўшниси билан жанг қилади 0 07:22"Агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан шахсан гаплашиб қўяман" 0 07:01La Bisbal D'Emporda. Биринчи ракеткамизда кутилмаган натижа 0 19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0

19 июн 16:34
Янгиликлар

Шахмат

Амалдаги жаҳон чемпиони Бельгиядаги турнир ғолиби бўлди

Бельгиянинг Лёвен шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour турнири давом этмоқда.

Дунёнинг энг кўзга кўринган 10 нафар гроссмейтери – Магнус Карлсен (Норвегия), Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Левон Аронян (Арманистон), Фабиано Каруана (АКШ), Аниш Гири (Голландия), Владимир Крамник (Россия), Хикару Накамура (АҚШ), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Веселин Топалов (Болгария), Уэсли Со (АҚШ) иштирокидаги мусобақанинг кеча рапид йўналиши бўйича баҳслар якунланди.

Турнирнинг иккинчи кунида ҳам спортчилар тўрт партия баҳс юритишди. Унда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен барча ўйинларни ўз  фойдасига ҳал қилиб, якунда 8 очко жамғарди. (Рапид қоидасига кўра ғалаба учун 2, дурангга 1 очко берилади).

Икки кунлик мусобақа якунларига кўра норвегиялик Магнус Карлсен жами 12 очко жамғариб, бош совринни қўлга киритди. Америкалик Уэсли Со 11, арманистонлик  Левон Аронян ва Хиндистон  вакили Вишванатан Ананд 10 очко билан кейинги совринли ўринларни банд этишди.

Шунингдек, Фабиано Каруана 9, Веселин Топалов, Максим Вашье-Лаграв, Аниш Гири 8, Владимир Крамник, Хикару Накамура 7 очко тўплади. Бугун  нуфузли мусобақанинг блиц йўналиши бўйича баҳслари бошланади. 18  партиядан иборат учрашувлар айлана тизимда ўтказилади. Ҳар бир партия 5 дақиқадан иборат бўлиб, бир юришга 2 сониядан қўшиб берилади. Блиц  йўналиши бўйича мусобақа ғолиби эртага аниқланади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг