UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0 12:04Энди Маррей Женева турнирининг стартидаёқ ютқазиб қўйди 0 11:46Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:22Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун "қиммат"га тушди 0 11:01Тошкентда Осиё ва Океаниянинг 34 давлати иштирокида Ҳукуматлараро йиғилиш бошланди 0 10:40Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 10:19Ковингтон Оливейрани жангга чорлади, Чарльз эса жавобни кечиктирмади 0 09:58"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади? 0

28 янв 17:50
Янгиликлар

Теннис

Аманмурадова асосий тўрда, Нигина Абдураимова ўйинни охиригача етказа олмади

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа давом этмоқда.

Аввалроқ, ўзбекистонлик теннисчилар Нигина Абдураимова ва Акгуль Аманмурадова ушбу турнирнинг саралаш баҳсларида иштирок этаётганлиги ҳақида хабар қилгандик. 

Бугун теннисчиларимиз саралашнинг ҳал қилувчи босқичида кортга чиқишди. 

Акгуль Аманмурадова япониялик Рина Саигога қарши ўйин ўтказди. 1 соат 48 дақиқа давом этган ўйинда ҳамюримиз 6:7, 6:1, 10:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва асосий босқичга йўл олди. 

Нигина Абдураимова эса асосий даврага чиқиш учун Папуя Янги Гвинея вакили Абигаил Тере-Аписахга қарши баҳс юритиб, афсуски учрашувни охиригача етказа олмади. Ўйиннинг 22-дақиқасига келиб Нигина 1:3 ҳисобида мағлуб бўлаётганди ва ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг