UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0

18 июл 10:52
Янгиликлар

Енгил атлетика

Америкада Усэйн Болтнинг бронзадан ясалган ҳайкали очилди + ФОТО

АҚШнинг Флорида штатида афсонавий Олимпиада чемпиони Усэйн Болтнинг ҳайкали оммага тақдим этилди.

Бу 8 карра Олимпия ўйинлари чемпиони ҳамда 100 ва 200 метр масофага югуриш бўйича жаҳон рекордчисининг АҚШдаги илк ҳайкали ҳисобланади. У Мирамар шаҳридаги спорт марказида қад ростлади. 

Мирамар - ямайкаликларнинг ривожланишидаги энг йирик марказлардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳайкални ямайкалик ҳайкалтарош Бэзил Баррингтон Уотсон ясади. Очилиш маросимида Болтнинг ўзи ҳам иштирок этди.

"Барча даврларнинг энг буюк спринтери Усэйн Болтнинг ҳайкали айнан бизнинг Мирамарда очилганидан ва бу жойга раҳбарлик қилаётганимдан жуда хурсандман. Жаҳон ундан тезроқ бўлган спринтерни кўрмади. "Ансин" спорт мажмуасида "Санъатни жамоат жойларида намоён қилайлик" ташаббуси остида Болтнинг илк ҳайкалини ўрнатиш биз учун шараф бўлди.

Бу орқали биз ушбу спорт турини энди бошлаётган спортчиларга "Балки, барчаси чексиздир" деган фикрни эслатиб ўтмоқчимиз. Буни Болтнинг ўзи ҳам кўп такрорлайди", - деди шаҳар вице-мэри Александра Дэвис.

Айтганча, бу Болтнинг иккинчи ҳайкали ҳисобланади. Унинг илк ҳайкали 2017 йили Ямайкада очилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг