UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

21 июн 17:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Амир Хон бир ёнди-ю ўчди

Профессионал бокс юлдузларидан бири биринчи ярим ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони, ярим ўрта вазнда WBC йўналиши чемпионлик унвонига расмий даъвогар Амир Хон (31-4, 19 КО) ўз она ватани Покистон номидан “Рио-2016” ўйинларида иштирок этиш фикридан қайтди.

2004-йилги Афина Олимпиадасида Буюк Британия терма жамоаси таркибида кумуш медалга эга бўлган истеъдодли спортчи АИБА томонидан профессионал боксчиларга ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга рухсат берилганидан сўнг тарихий ватани номидан нуфузли мусобақада иштирок этиш ташаббуси билан чиққан, буни Покистон Бокс федерацияси ҳам қизғин қўллаб-қувватлаганди.

Кўпчиликни таажжубга солган қарорни Амир Венесуэлада ўтадиган олимпия ўйинларига саралаш турнирига пухта тайёрлана олмаслиги билан изоҳлади. Бўлажак мусобақа июль ойининг дастлабки ҳафтасида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли  спортчи жорий йилнинг 7 май куни ўрта вазн тоифасининг WBC йўналиши чемпиони Сауль Альваресга (46-1-1) қарши рингга чиқиб, олтинчи раундда оғир нокаутга учраган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг