UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

06 ноя 14:51
Янгиликлар

Теннис

Ана Иванович 30 ёшда + ФОТО

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси Ана Иванович бугун 30 ёшга тўлди.

Ана 1987 йилда Мирослав ва Драгана Ивановичлар оиласида дунёга келган. Онаси юрист, отаси эса бизнесмен. Шунингдек, унинг укаси Милош ҳам бор.

Иванович 5 ёшидан бошлаб теннис билан шуғуллана бошлаган. Унинг кумири ватандоши Моника Селеш ҳисобланган.

Спортчилик фаолиятини 2003 йилда бошлаган. 2004 йилда ITF турниридаги илк турнирида ғалаба қозонган. Орадан бироз ўтиб эса WTA тур доирасидаги турнирларда иштирок эта бошлаган. Илк WTA турнири ғолиблигига эса 2005 йилда Канберрада эришган. Фаолияти давомида 15та турнирда ғалаба қозонган.


2008 йилда "Ролан Гаррос" ғолиби бўлганидан сўнг дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олган.

Фаолиятидаги сўнгги турнирни у "US OPEN-2016"да ўтказди. Ўша турнирда у биринчи босқичдаёқ имкониятни бой бериб қўйганди. Декабрь ойида эса спортчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.




Сўнгги йилларда унинг ҳаётида кўплаб эсда қоларли воқеликлар содир бўлди. 2016 йилнинг 12 июлида Ана футболчи Бастиан Швайнштайгерга турмушга чиқди. Айни пайтда "ёш оила" Чикагода истиқомат қилади. Бир неча ой олдин у фарзанд кутаётгани маълум бўлганди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг