27 июл 09:10
Янгиликлар
Теннис
Ана холос, Федерер Олимпиадада иштирок этмайди
Швейцариялик теннис юлдузи Рожер Федерер Рио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилди.
Теннисчи бу қарорини соғлиғидаги муаммолар билан изоҳлади. Унинг айтишича, жорий теннис мавсуми Рожер учун якунланган. 34 ёшли Федерер яқинда Уимблдон турнирининг ярим финалига қадар етиб бориб, финал остонасида канадалик Милош Раоничга имкониятни бой бериб қўйганди.
“Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 17 карра ғолиби шу йилнинг февраль ойида тиззасини операция қилдирганди. Ўша жароҳат теннисчини яна безовта қила бошлаган.
Ҳавола :
Фикрлар