UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Оливейра: "Топурия — мен жанг қилганлар орасида энг қаттиқ зарба берувчи спортчи" 0 18:39"Ундан рекордидаги нолни олиб қўймоқчиман". Волкановски Евлоев билан жангга тайёр 0 18:18ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди 0 17:51Пимблетт нима учун Топурия билан жангга лойиқ эканлигини айтди ва Махачевни мисол келтирди 0 17:24Топурия Хабиб Нурмагомедовнинг рекордини янгилади 0 17:01Бен Аскрен: "Тўрт марта ўлимдан қолдим" 0 16:38Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада" 0 16:16Макс Холлоуэй қандай ҳолатда Топуриянинг навбатдаги рақиби бўлиши мумкинлигини айтди 0 15:53"Ҳумо" Pro Hokei Ligasy навбатдаги мавсумини ўтказиб юборади 0 15:26Усик Дюбуа билан жангга оз қолганда қандай ҳолатда эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 15:02Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи 0 14:41Волкановски: "Қўлқопларимни яқин орада михга иламан" 0 14:20Оғир атлетикачиларимиздан ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги 16 та медаль! 0 13:59Одилхон Alash Pride'да жанг қилади 1 13:38Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалига келади 0

05 июл 21:35
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Ана холос. Вадим Меньков Олимпиадага бормайди

Каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони Вадим Меньков Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этмайди.

Гап шундаки, халқаро федерация Олимпия ўйинларида бир давлатдан икки йўналиш бўйича йўлланмани қўлга киритган спортчилар биргаликда иккилик баҳсларида иштирок этиш талабини қўйган. Бизда 1000 метр масофада Алексей Мочаловда ҳам яккалик, ҳам иккилик йўналишида лицензия бор.


Вадим Меньков эса ўзининг севимли 1000 метр масофасида Рио-2016 ўйинлари йўлланмасини қўлга кирита олмаганди. Лекин яна бир ҳамюртимиз Герасим Кочнев билан бирга 1000 метр масофага ўтказилган саралаш баҳсларида лицензияга эга бўлганди. Халқаро талабга кўра, энди Мочалов Кочнев билан бирга иккилик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, 1000 метр масофага ўтказиладиган яккалик баҳсларида ҳам стартга чиқади. Бу масофада Мочаловнинг натижалари Меньковникига нисбатан яхшироқ. Гарчи, Вадим Риога бора олмасада, унинг лицензияси ўз кучди қолаверади. Худди боксда бўлгани каби. Биз битта вазнда ҳам Элнур Абдураимов, ҳам Хуршид Тожибоев Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. Начора, шунақаси ҳам бўлиб туради.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 июл 21:55:08
G'ayratjon
Afsus:-(
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг