UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

30 мар 08:04
Янгиликлар

Кураш

Андижонда белбоғли кураш бўйича “Олимпия чўққилари” ғолиблари аниқланди + ФОТО

27-29 март кунлари Андижон давлат тиббиёт институтининг спорт залида белбоғли кураш бўйича 2004-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Жами 9 та вазн тоифасида мамлакатимизнинг 11 та ҳудудидаги олимпия захиралари коллежларида белбоғли кураш йўналишида таҳсил олаётган 92 нафар спортчи-ўқувчилар иштирок этган мазкур чемпионатнинг биринчи кунида дастлаб, очилиш маросими ташкил этилди ва шундан сўнг беллашувларга старт берилди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи икки кун давомида спортчиларнинг ҳар бир чиқишини баҳолаб боришди.

Муросасиз ўтган чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги спортчи-ўқувчилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб,  ғолибликни тантана қилишди.

38 кг. Акбар Собиржонов (Андижон), 42 кг. Бунёдбек Расулов (Фарғона), 46 кг. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона), 50 кг. Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент ш.), 55 кг. Мадхиддин Фазлиддинов (Наманган), 60 кг. Асадбек Маматалиев (Тошкент ш.), 65 кг. Сухробжон Саидбеков (Сирдарё), 71 кг. Самандар Эгамбердиев (Навоий), +71 кг. Илёсбек Мирзаҳматов (Наманган).

Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри биринчи, Наманган вилояти иккинчи ва Фарғона вилояти жамоаси учинчи ўринни банд этишди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг