UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0

17 май 14:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Андижонда Олимпиада чемпионининг бокс мактаби иш бошлади

Олимпиада чемпионининг бокс мактаби иш бошлади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март ва 3 апрель кунлари Президентимиз раислигида ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилиб, вазифалар белгилаб берилган эди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда машҳур спортчилар мактабларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий спортга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Шундай муассасалардан бири сифати Андижон вилояти Бўз туманидаги 6-умумтаълим мактабида 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс мактаби ташкил этилди.

Бокс мактаби ёшларнинг бокс билан шуғулланишлари учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. Ёшларга ушбу спорт тури сир-асрорларини ўргатиш учун малакали мутахассислар жалб қилинди.

15 май куни ўтказилган муассасанинг очилиш маросимида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари совриндори Ўткирбек Ҳайдаров, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ўқувчи-ёшлар ва бошқалар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Муҳаммадқодир Абдуллаев юртимизда спортга қаратилаётган эътибор кундан-кунга ортиб бораётгани ва ёшларимиз шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилаётганини таъкидлар экан ушбу муассаса ҳам туман ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда бўлғуси чемпионларни тайёрлаш ниятида ташкил этилганлигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг