UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

19 мар 10:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Андижонда Ўзбекистон бокс федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтди ФОТО

Яхши биласиз, Андижон бокс мактаби нафақат юртимизда, балки жаҳон миқёсида ўзига хос нуфузга эга.

Ушбу вилоят бокс мактаби ўзбек спортига Олимпия чемпионлари, Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолибларини тақдим этган. 

18 март куни Ўзбекистон бокс федерациясининг сайёр йиғилиши ҳам айнан Андижон шаҳрида ташкил этилди. Федерация тарихида илк маротаба ўтказилган бундай йиғилишда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев, Ўзбекистон бокс федерациясининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти бўлимлари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 


Йиғилиш кун тартибида кўплаб масалалар кўриб чиқилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев сўзга чиқар экан, сўнгги йилларда вилоятда бокс йўналишида амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳақида гапирди. Олдинда турган Токио 2020 Олимпиадасида ҳам муваффақиятли иштирокни давом эттириб, вилоят ҳокимлиги боксчилар учун етарли шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини айтиб ўтди. 


Шундан сўнг сўзга Андижон вилояти бокс федерацияси раиси ўринбосари Константин Костин сўзга чиқди ва эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмасдан, бунданда йирик ғалабаларни қўлга киритиш лозимлиги ҳақида гапирди. 

Кейин эса Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳам Андижон бокс мактаби ҳақидаги илиқ фикрларини билдириб ўтди. 

"Ушбу йиғилишда иштирок этиш менга ғурур бағишлайди. Андижон Олимпия чемпионлари, жаҳон ва Осиё чемпионати ғолибларини тарбиялаб берган маскандир. Рио Олимпиадаси ўзбек боксчиларининг қандай салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиб берди. Мақсадларимиз улкан. Биз энди эришилган натижалар даражасини пастга туширмаслигимиз керак бўлади. Ишонаманки, чарм қўлқоп усталаримиз халқаро ареналарда юртимиз довруғини янада кўкларга кўтарадилар", - деди Сакен Полатов. 


Шундан сўнг, кун тартибидан ўрин олган асосий масалалардан бирига ўтилди. Унга кўра, Ўзбекистон бокс федерациясининг Андижон вилояти бўлимига янги раҳбар сайлаб олиш лозим эди. Йиғилганларга ушбу лавозим учун Аюбжонов Зайнобиддин Мирзаолимович номзоди таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, З.Аюбжонов Ўзбекистон бокс федерацияси Андижон вилояти бўлими раҳбари лавозимига сайланди. Маълумот учун, Зайнобиддин Аюбжонов бир вақтнинг ўзида Андижон механика заводи директори ҳисобланади.  


"Авваламбор Андижонга хуш келибсиз. Умуман олганда, мен боксга бегона эмасман. Ўз вақтида спортнинг ушбу тури билан шуғулланганман. Андижон бокс мактабини бутун дунёда билишади. Айни пайтда бизда кўплаб истеъдодли боксчилар бор, етарли захира мавжуд. Керак бўлса, ҳар бир вазн тоифасида беш нафар спортчи мусобақаларга тайёргарлик олиб бормоқда. Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман", - деди Зайнобиддин Аюбжонов. 

Шундан сўнг, Андижон вилояти бўлими вакиллари Марс Қўчқоров ва Ўткирбек Ҳайдаров, Фарғона вилояти бўлими раиси ўринбосари Ахтамжон Раҳмонов, Наманган вилояти бўлими раиси ўринбосари Маҳмуд Камолов сўзга чиқиб, ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот беришди. Ўз таклифларини, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. 

 

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов сўзга чиқди ва йиғилиш бўйича ўз ҳулосаларини маълум қилди.

"Илк бора ўтказилаётган мана шундай йиғилишда иштирок этаётганимдан мамнунман. Ўзбекистон бокс федерациясида иш тўғри ташкил этилган ва бу икки йил аввал Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўз самарасини берган. Бироқ бу тарихда қолди. Энди биз эришилган натижалар билан тўхтаб қолмас, олға интилишимиз лозим. Олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Бокс федерацияси раҳбариятига Сакен Джетибаевичдек инсоннинг келгани ташкилот учун ютуқдир. Бундан ташқари, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Қўшоқбоевич ҳам спортни севадиган, жонкуяр инсон. Бундай жамоа, кўрилаётган тайёргарлик билан юқори марраларни забт эта оламиз", - деди Ойбек Касимов.



Тадбир якунида меҳмонларга Ўзбекистон бокс федерациясининг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

 

Шунинг билан Ўзбекистон бокс федерациясининг Андижон шаҳрида ўтказилган сайёр йиғилиши якунланди. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг