UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0 10:29Афруза Ҳамдамова Осиё чемпионатида кумуш медалга эга чиқди 0 09:52Одилхон ва Камил Каратэ трилогиясининг янги санаси эълон қилинди 0

20 фев 18:00
Янгиликлар

Қиличбозлик

Андижонда қад ростлаган қиличбозлик мажмуаси қандай кўринишда?

Теглар :  Қиличбозлик
Мамлакатимизда кўпгина спорт турлари қаторида қиличбозлик спортига, уни янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бунинг учун энг аввало моддий техник базани мустаҳкамлаш, вилоятларда селекция ишларини кучайтириш, мураббийлар савияси ва маҳоратини ошириш Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан устивор вазифа сифатида белгиланган.

Декабрь ойида Андижонда қад ростлаган қиличбозлик марказидан суратларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Зеро 2020-йили Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қиличбозлик федерацияси олдига анчагина жиддий вазифалар қўйилган.

Андижон шаҳридаги янги қиличбозлик саройи. Мажмуа ўз ичига машғулотлар зали, меҳмонхона, тренажёр залларини олган бўлиб, бу ерда ёшлар спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шароитлар мухайё этилган.


Машғулотлар залининг майдони 24Х42 ўлчамда бўлиб унда саккизтадан ўнтагача қиличбозлар махсус йўлакчасини ўрнатиш имконияти бор, шунингдек 50 кишилик меҳмонхона ўқув-машғулот йиғинларига ташриф буюрадиган спортчиларни қабул қилишга тайёр.



Энди ўз ўзидан хақли савол туғилади. Хўш, мазкур мажмуа нега айнан Андижонда бунёд этилди? Биринчидан шу пайтга қадар қиличбозлар учун халқаро стандартларга жавоб бера оладиган ўқув машғулотлар базаси деярли йўқ эди. Фақат пойтахтда қиличбозлар зали мавжуд бўлиб, бу бутун Республика бўйича маҳоратли спортчиларни тайёрлашга табиийки камлик қиларди.



Иккинчидан Андижон вилояти ўзбек спортига бир қатор истеъдодли қиличбозлар, жумладан Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Руслан Кудаев, Жамоавий баҳслар бўйича Осиё чемпионлари - Жавоҳир Нурматов, Абдулбосит Насриддинов, Санжар Собиров, Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медаль соҳиби Саидбек Джеенбаевларни тарбиялаб берган.


Боз устига Андижон мамлакатимиздаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан ҳисобланади. Айнан шу жиҳатлар инобатга олиниб қиличбозлик мажмуаси шу ерда бунёд этилди.

Яна бир янгилик. Ҳозирда пойтахтимиздаги Республика олимпия заҳиралари колежи ҳудудида қиличбозлар учун яна бир машғулот зали тайёрланмоқда. Умид қиламизки спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш йўлида қилинаётган сайъи ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради. Бунинг самараси ўлароқ мамлакатимиздан янгидан янги истеъдодлар етишиб чиқишади ва халқаро майдонда, энг нуфузли мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг