UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0

22 дек 17:18
Янгиликлар

Бошқалар

Андижонда спорт байрами давом этади

Теглар :  АндижонММА
Андижон вилоятида сўнги йилларда спортнинг яккакураш турлари, жумладан, ММА (аралаш жанг санъати) спорт тури тобора оммавийлашиб бормоқда.

ММА бўйича аввалги йилда андижонлик спортчилар томонидан қайд этилган юқори натижалар эса сўзимиз исботи бўла олади.

Қолаверса, мамлакатимизда расмий мақомга эга бўлган ММА спорт турига эътибор қаратиш ишларига Шаҳрихон туманида биринчилардан бўлиб ММА спорт мактаби ишга туширилган эди.

Андижон шаҳридаги «Ўзбегим» маҳалласи ҳудудида тадбиркор ва мураббий ҳисобланган Жаҳонгир Асранов томонидан, бўш турган бино замонавий кўринишдаги ММА мактаби сифатида қайта қуриб битказилди.

Куни кеча ушбу спорт мактабининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида маҳалла фаоллари, кексалар ҳамда мазкур спорт турига қизиқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Шунингдек, спортнинг қўл жанги тури бўйича Андижон шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёпиқ теннис кортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ёшлар ўртасида Андижон вилояти ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада 16-17 ёшдаги 120 нафардан ортиқ иштирокчилар 10 вазн тоифасида (8 та жамоа), 18 ёшдан катталар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари эса 9 вазнда мусобақада иштирок этдилар.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан ташкил этилган эсдалик нишон, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг