21 ноя 11:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Андре Уорд: “Ковалёв истаётган экан, реванш жанги бўлади”
Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифаси 3та йўналишида янги жаҳон чемпиони Андре Уорд (31-0, 15 КО) Ковалевга қарши кечган жанг ҳамда режалари билан ўртоқлашди.
“Мен ҳакамларнинг якуний қарорини эшитган пайтим бундан ҳечам ажабланганим йўқ. Ҳа, мен фаолиятимда илк бор нокдаун ҳолатига тушиб қолдим. Лекин бу мағлубиятим учун етарли эмасди.
Мен албатта, Ковалёвга реванш жангини тақдим этаман. Лекин ҳозир ҳеч қандай музокараларга киришмоқчи эмасман. Уйга қайтиб, оила аъзоларим даврасида хордиқ чиқарганимдан сўнг бу мавзуга яна қайтамиз”, - деди янги чемпион.
Эслатиб ўтамиз, Андре Уорд кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган жангда Сергей Ковалёвни мағлубиятга учратиб, рақибига тегишли 3та чемпионлик камарини қўлга киритганди. Ҳакамларнинг уччаласи ҳам бир хил 114-113 ҳисобида ғалабани Уордга тақдим этишган эди.
Ҳавола :
Фикрлар