UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0 17:17Ўзбекистон хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 16:53Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди 0 16:30Нурсултонни мағлуб этган Бакли энди Шавкат Раҳмоновни жангга чорлади 0 16:08Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмир оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 15:47Ислам Махачев ва Дастин Порьенинг ҳозир қандай формада эканлиги намойиш этилди 0 15:26"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га қўшимча 18 млн евро тўлади 0

12 сен 21:05
Янгиликлар

Футбол

Андрей Микляев: “Кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа қониқтиради”

“Локомотив” – “Ал Айн” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Микялев ўз фикрларини билдирди. Унга жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

“Клубни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради. Албатта кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Аммо имкониятларни тенг деб баҳолайман”, - дейди Микляев.

"Барчани Ҳайит байрами билан табриклайман. Ўйинга келсак жуда қизиқарли ўйин бўлади. Бизнинг устунлигимиз ўз уйимизда ўйнашимиз. Насиб қилса кейинги босқичга чиқамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Рақиб сафида Кайо ўйнади. Уни ўрганиб чиқдингизми?

- Албатта рақиб сафида маҳоратли футболчилар ўйнашади. Кайони ўргандик. Аммо менга рақиб сафида Омар Абдулраҳмон ва Асприлла каби футболчилар ёқди.

- Жароҳат олганлар борми?

- Афсуски ҳа. Степанович жароҳат олиб сафдан чиққан. Ўтган ўйинда Шерзод Файзиев жароҳат олди.

- Олий лигада тўпурарсиз, аммо ОЧЛда голсиз серия чўзилиб кетди...

Темурхўжа Абдухолиқов: - Албатта, олий лига билан ОЧЛни солиштириб бўлмайди. Эртага имкон қадар гол уришга ва жамоамга ғалаба келтиришга уринаман.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?

- Ҳа тайёр.

- Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

Темурхўжа Абдухолиқов: - "Ал Айн" сафида маҳоратли футболчилар кўп. Уларни бирма бир санаб ўтириш шарт эмас деб ўйлайман.

- Эртага жамоа қандай ўйин кўрсатади ҳужумкор ёки ҳимоявий?

Темурхўжа Абдухолиқов: - Ўйиндан олдин барча карталарни очиб юбориш тўғри бўлмаса керак. Лекин шахсан менга ҳужумкор ўйин ёқади, мураббийлар қандай тактика танлашса шундай ўйнашга тайёрмиз.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг