17 мар 07:18
Янгиликлар
Футбол
Англия кубоги. “Манчестер Юнайтед” чорак финалда тўхтатилди
Англия кубоги ¼ финалида “қизил иблислар” “Вулверхэмптон” тўсиғидан ўта олишмади.
Мезбонлар 70-дақиқада Рауль Хименеснинг зарбасидан сўнг ҳисобни очган бўлишса, 76-дақиқада Диого Йота орадаги фарқни иккитага оширди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Маркус Решфорд томонидан киритилган гол ҳисобни қисқартиришга хизмат қилди -2:1.
Натижада донгдор рақиб устидан ғалабага эришган “Вулверхэмптон” ярим финалга йўл олди. Аввалроқ “Манчестер Сити” ва “Уотфорд” ушбу турнирнинг ярим финал йўлланмасига эга чиқишган эди. Тўртинчи ярим финалчи “Милуолл” ва “Брайтон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар