UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0

29 мар 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

“АПЛ раҳбарияти тезда бир қарорга келмаса, жорий мавсум натижаларини бекор қилишга тўғри келади”

“Манчестер Юнайтед” нинг собиқ сардори Рио Фердинанднинг фикрича, АПЛ раҳбарияти жорий мавсумни якунлаш борасида аниқ бир қарорга кела олмаса, унда мавсумни бекор қилиш лозим.

“Вазият шуни тақозо қилмоқда. Сен уйда оила аъзоларинг ва яқинларинг билан ўтирганингда, спорт инсонлар билан мулоқот қилиш учун нақадар кераклигини ҳис қиласан.

Биз футболга қанчалик жиддий муносабатда бўлмайлик, у бу шунчаки ўйин. Жамоатчилик учун айни пайтда унданда муҳимроқ ишлар бор. Мен бу борада илгари ҳам гапиргандим ва ўша фикримда собит қоламан: агар АПЛ раҳбариятида вазиятдан чиқиш учун тезкор қарор қабул қилиш имкони бўлмаса, унда ушбу мавсумни бекор қилиб, ҳаммасини бошидан бошлаш лозим.

Кўп инсонлар, асосан “Ливерпуль” мухлислари мен “қизиллар”ни АПЛда ғолиб чиқишини истамаётганлигим сабаб бу фикрларни айтаётганликда айблашлари мумкин. Агар менинг жамоа худди шундай вазятга тушиб қоланида, мен ўйин ҳақида эмас, инсонлар саломатлиги ҳақида қайғурган бўлардим. Ўйлайманки, АПЛ раҳбарлари буни яхши тушуниб туришибди. Бундай қарорга келинса, айрим инсонлар норизо бўлишлари табиий. Аммо қандай қарор қабул қилишингдан қатъий назар, унга қарши чиқувчи ва норози бўлгувчилар доим топилади”, деди Фердинанд BT Sport телеканали эфирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 29-туридан кейин “Ливерпуль” 82 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилиб турганди. “Манчестер С ити” 57 очко билан иккинчи, “Лестер” 53 очко билан учинчи поғонани банд этган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг