UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Ўзбекистон делегацияси катта таркибда BRICS ўйинларида қатнашади 0 21:22Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди 0 19:06Бу йил Тошкентда "Фьючерс" туркумидаги иккита халқаро теннис мусобақаси ўтказилади 0 18:45"Бахт оддийликда". Ислам Махачев метрода кўриниш берди + ФОТО 0 18:24"Ал Иттиҳод" истеъфога чиқарган мураббийининг штабига тахминан 30 млн евро товон пули тўлайди 0 18:02Наойя Иноуэ кимни дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайди? 0 17:41Карлос Алькараз ва Ига Свёнтек 30 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлади 0 17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29"Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмаслиги ҳақида гапирилди, кейин эса... 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0

04 окт 17:30
Янгиликлар

Бошқалар

Ақлга сиғмайди: "Олимпиада-2018"нинг бош стадионини ўйинлардан сўнг дархол бузиб ташлашмоқчи

Пхенчанда 2018 йилги Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтадиган стадион қуриб битказилди.

Ўз бағрига 35 000 томошабинни сиғдира оладиган ушбу аренани Паралимпия ўйинларидан сўнг, март ойида бузиб ташлашмоқчи. Унинг ўрнида шаҳар марказида музей ва бошқа кўнгилочар жойлар бўлиши режалаштирилган.

Аввалига ташкилотчилар очилиш ва ёпилиш маросимларини шаҳар яқинида жойлашган стадионда ўтказишни мақсад қилгандилар.

Лекин, шаҳар аҳолиси маросимни бошқа шаҳарга кўчириш қарорига қарши бўлди ва ташкилий қўмита уларга қарши бўлишни истамади.



Олимпия стадиони 22 ой давомида қурилди. У 105 миллион долларга тушди. (Ўз вақтида бу 78 миллион доллар бўлиши тахмин қилинганди).

Объект майдони 240 минг квадрат метрни ташкил қилди.



Аренага яқин жойда медаль топшириш майдончаси бор. Тақдирлаш маросимидан ташқари у ерда хар куни кўргазмалар, турли чиқишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореядаги қишки Олимпиада 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларда 102та медаллар жамланмаси ўйналади. Бу эса Сочидаги ўйинлардан 4тага кўп дегани.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: -3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг