UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0

25 дек 08:46
Янгиликлар

Шахмат

АҚШ шарафини ҳимоя қилувчи шахматчимиз Гулруҳбегим ҳам Самарқандга етиб келди + ФОТО

Бугундан Самарқанд шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади.

Бугун жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақада қатнашувчи гроссмейстерларнинг эса қўҳна шаҳарга ташрифи давом этмоқда. Жумладан, АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам жамоадоши билан биргаликда Самарқандга етиб келди ва ўз инстаграмига "Регистон" майдонидан сурат жойлади. 

Эслатиб ўтамиз, Гулруҳбегим яқинда АҚШ чемпионатида кумуш медаль ҳамда мукофот пули сифатида 30 000 долларни қўлга киритганди. Тоҳиржонова 12 тур якунларига кўра 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллаганди. Ҳамюртимиз сўнгги партияда имкониятни бой бермаганида АҚШ чемпионига айланган бўларди. 

Маълумот учун, Самарқанддаги жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади. Рапид йўналишида 500 000 доллар (эркаклар 350 000, аёллар 150 000), блиц йўналишида ҳам 500 000 доллар (эркаклар 350 000, аёллар 150 000) пул мукофоти ажратилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг