UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0

30 сен 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

"АҚШда Жошуа ва Усик жангини бирорта ҳам одам томоша қилмади". Оскар де ла Хойя Эдди Хирн ҳақида жуда салбий фикрлар билдирди

Ўтмишдаги таниқли боксчи ва ҳозирда промоутерлик фаолиятини олиб бораётган Оскар де ла Хойя Энтони Жошуа ва Александр Усик ўртасидаги жанги ҳақида қизиқ бир фикрни билдирди.

"Мен сизларга биргина нарсани айтаман: АҚШда Жошуа ва Усик жангини бирорта ҳам одам томоша қилмади. Бу қандай промоутер бўлдики, АҚШда ишлашни билмаса, унинг исми Хирнс эдими? Йигитча, Буюк Британияда қол ва ўша ерда жангларингни ташкил қилаавер. Сен АҚШда нима қилиш кераклигини умуман тушунмайсан. 

Ҳа, унинг исми Эдди Хирнмиди? Бу йигитни АҚШдан узоқроқда сақлаш керак. Хирн жангларни қандай ташкил қилишни ва уларни сотишни билмайди. У буни исботлади. Усик ўзига тож кийдирди, Эдди Хирн эса Жошуанинг фаолиятини бузиб юборди", - деди Оскар де ла Хойя.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик бир неча кун олдин Энтони Жошуани очколар ҳисобига мағлуб қилиб, супероғир вазнда янги чемпионга айланганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
30 сен 12:12:09
боксёр
Ozbekiston da ham hechkim kormadi)))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг