21 авг 08:55
Янгиликлар
АҚШнинг медаллари 116тага етди, терма жамоамиз эса 32-ўринда!
Америкаликлар бугун тонг саҳарда ўзларининг Риодаги 116-медалларини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса 2та олтин, 2та кумуш ва 5та бронза, жами 9та медал билан 32-поғонани эгаллаб турибди. Кеча терма жамоамизга ягона медални боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев тақдим этди. Бектемир кумуш медалга сазовор бўлди.
Кечаги кун мусобақаларидан сўнг АҚШ терма жамоасининг умумий медаллари сони 116тага етди. Шулардан 43таси олтин, 37таси кумуш, 36таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этган. Уларнинг умумий медаллар сони 66тани ташкил қилмоқда. Олтин медаллар сони 27та, кумуш 22та, бронза эса 17тага етди.
Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олган. Чин юрти жамоаси 26та олтин, 18та кумуш, 26та бронза медалини қўлга киритган. Шу кунгача 59та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурган. Етмиш учта терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Саксон саккизта мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.
МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10
1. АҚШ – 116 (43-37-36)
2. Буюк Британия – 66 (27-22-17)
3. Хитой – 70 (26-18-26)
4. Россия – 53 (17-17-19)
5. Германия – 41 (17-10-14)
6. Япония – 41 (12-8-21)
7. Франция – 40 (9-17-14)
8. Жанубий Корея – 21 (9-3-9)
9. Австралия – 29 (8-11-10)
10. Италия – 26 (8-11-7)
... 32. ЎЗБЕКИСТОН – 9 (2-2-5)
Фикрлар