UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0

20 окт 18:57
Янгиликлар

Тадбирлар

Aral marathon. Урганчда халқаро экологик марафон ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Маълумки, жорий йилнинг 25 октябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати иштирокида юқори даражадаги Орол конференцияси ўтказилади.

Мазкур конференция олдидан Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт, Ички ишлар, Мудофаа ва Маданият вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон аэронавтика федерацияси ҳамкорлигида 17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонда биринчи марта “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида мамлакатимизнинг олти шаҳрида 5 километр масофага югуриш бўйича “Aral marathon” халқаро экологик марафони уюштирилмоқда. 


Бугун ана шу марафоннинг Урганч босқичи ўтказилди. Унда таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортсевар ёшлар ва фахрийлар, шунингдек, пойтахтимиздан ташриф буюрган марафончилар иштирок этишди. Ўз навбатида тадбир қатнашчилари Урганч халқаро аэропорти яқинидан буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди хиёбонигача бўлган масофани босиб ўтишди.


- Бугун ўзига хос марафоннинг гувоҳига айландик, - дейди Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов. - Марафон қатнашчилари ўзлари билан сув солинган махсус идишни ҳам маррага етказишди. Табиийки, бу барчанинг эътиборини тортди. Бинобарин, марафоннинг ташкил этишдан мақсад, аҳолимиз ўртасида ҳаётимиз манбаи бўлган сув ресурсларини тежаб ишлатишни ва ундан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш, шунингдек, табиатимизни асраб-авайлаш ва унга меҳр билан қараш ҳамда жойларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган. Албатта, ушбу хайрли жараёнга улуш қўшаётганимиздан бениҳоя хурсандмиз.


Бинобарин, марафоннинг Урганч босқичи бўйича эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази спортчиси Одамбой Раҳимов эгаллади. Ушбу йўналишда иккинчи ўринни Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ шуғулланувчиси Миржалол Кенжаев, учинчи ўринни Урганч давлат университети талабаси Абдулазиз Тиллаев банд этди. Аёллар орасида эса Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тарбияланувчиси Мунисахон Ҳайитбоева зафар қучди. Ушбу мактаб-интернати ўқувчиси Моҳичеҳра Бозорбоева иккинчи, Урганч давлат университети талабаси Рўзикажон Йўлдошева учинчи ўриндан жой олди.


Тадбирнинг тақдирлаш маросими Жалолиддин Мангуберди хиёбонида бўлиб ўтди. Унда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида ўтказилган “Aral marathon” халқаро экологик марафонининг ғолиб ва совриндорларига ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.










Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг