UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

20 авг 12:06
Янгиликлар

Болалар спорти, Сув спорти турлари

“Арбек”да янги сув спорти саройи фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мамлакатимизда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бунёд этилаётган муҳташам ва замонавий андозалар асосидаги спорт иншоотлари ёшларни маънан ва баркамол руҳда вояга етказиш йўлида хизмат қилмоқда.

Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги “Ўзбекистон” қишлоғининг “Арбек” маҳалласида қад ростлаган “Болалар сув спорти саройи” ҳам юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ҳисобланади. 

Бу ерда тўлақонли машғулотлар ўтказиш учун шарт-шароит ва имкониятлар муҳайё қилинган. Қолаверса, 11х25 метр ўлчамли сузиш ҳавзаси, спортчиларнинг ечиниб-кийиниш, ювиниш хоналари сув спорти ихлосмандлари ихтиёрида. Шунингдек, лаборатория, тиббиёт, мураббийлар хоналари ва бошқа инфратузилмалар ҳам кўнгилдагидек.

“Болалар сув спорти саройи” туман марказидан  бироз узоқда жойлашган. Бу чекка ҳудудларда яшовчи сув спорти ихлосмандларига анча қулайликлар яратмоқда. Спорт объекти жойлашувининг  яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унинг атрофида “Ўзбекистон” қишлоғидан ташқари, “Чўқли”, “Чиғатой қалъа”, “Ижтимоят”, “Қангли” ва “Ҳуррият” қишлоқлари ҳам жойлашган. 

Ушбу қишлоқларнинг сув спорти саройигача бўлган оралиқ масофаси эса бор-йўғи бир километрдан тўрт километргача.  Демак, у ерда қўшни қишлоқлар аҳолиси, жумладан, ёшлари сув спорти турлари билан шуғулланиш имкониятига эга.

Куни кеча “Болалар сув спорти саройи”  тантанали тарзда фойдаланишга топширилди. Унинг очилишига бағишланган маросим байрамона тарзда ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти ва Шовот тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Тадбирни Шовот тумани ҳокими Ҳакимжон Отахонов очиб берди. Сўнгра, сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати комиссия раиси Толибжон Мадумаров, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Қадамбой Матсапаевлар юртимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар Ўзбекистонимиз нуфузини кўкларга кўтаргани, салоҳиятини оширганини эътироф этишди. 

Спорт соҳасида ҳам юксак чўққилар эгалланаётгани, бунинг баробарида, ўзбекистонлик спортчилар орасидан жаҳон, Осиё чемпионатлари, Олимпиада ўйинлари ва нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиққанлиги ва чиқаётганини фахр билан тилга олишди. 

Фойдаланишга топширилаётган замонавий “Болалар сув спорти саройи” мустақиллик байрами арафасида ҳукуматимиз томонидан шовотлик ёшларга, туман аҳолисига ўзига хос байрам туҳфаси бўлганлигини таъкидлашди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Шовот туманидан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг