23 сен 10:05
Янгиликлар
Теннис
Арина Фольц Чимкент турнирининг ярим финалида
Истеъдодли теннисчимиз Арина Фольц Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига чиқди.
19 ёшли теннисчимиз соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи Shymkent Open турнирида тўртинчи рақам остида ҳаракат қиляпти. У чорак финал учрашувида россиялик Анна Уколовага қарши кортга чиқди.
Биринчи сет 7:5 ҳисобида Уколова фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетда энди Арина 6:2 ҳисоби билан зафар қучди. Учинчи сетнинг учинчи гейми олдидан эса Анна баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб, вакиламиз 2:0 ҳисоби билан олдинга чиқиб олганди.
Бугун ҳамюртимиз финал чиптаси учун яна бир россиялик теннисчи Дарья Кружковага қарши кортга чиқади. Ушбу турнирда теннисчиларимиздан Улжан Есполова, Полина Меренкова, Албина Хабибулина, Юлия Ким ва Лайло Баҳодировалар ҳам иштирок этишганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар