UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0

05 сен 14:46
Янгиликлар

Бошқалар

Армрестлинг. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида 25 та медаль қўлга киритди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қозоғистоннинг Алмати шаҳри 24 августдан 3 сентябрга қадар армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган дунё биринчилигида сайёрамизнинг 51 давлатидан қўл спорти усталари медаллар йўлида баҳс олиб боришди. Жаҳон чемпионатида Қурбон Конишев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. 

Кичик ўсмирлар (15 ёшгача) ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиздан Шаҳзода Бегимова (70 кг) ўнг қўл машқида олтин, чап қўлда эса кумуш медални қўлга киритди. Ўсмирлар (18 ёшгача) баҳсида қатнашган Одамбой Шавкатов (+90 кг) чап қўлда олтин медалга эга чиқди. 

Ёшлар (23 ёшгача) ўртасидаги мусобақада Ярашбой Йўлдошев (60 кг) чап қўлда бронза, Назокат Солиева (70 кг) чап ва ўнг қўлларда 2 та олтин, Шохруҳ Ўктамов (75 кг) ўнг қўлда кумуш, чап қўлда эса бронза, Сирож Турсунов (85 кг) ўнг қўлда бронза, Ойдинхон Султонова (60 кг) чап ва ўнг қўлларда 2 та бронза, Дилшод Мардонов (70 кг) чап қўлда бронза, Умиджон Эрматов (55 кг) эса чап қўлда бронза медалига сазовор бўлди. 

Катталар ўртасидаги баҳсларда Зохир Файзуллаев (55 кг) ўнг қўлда бронза, Назокат Солиева (70 кг) чап ва ўнг қўлларда 2 та олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди. 

Фахрийлар (40 ёш ва ундан юқори) беллашувида Дмитрий Докучаев (80 кг) чап ва ўнг қўлда 2 та олтин, 50 ва ундан юқори ёшдагилар мусобақасида қатнашган Султон Неъматуллаев (80 кг) чап ва ўнг қўлларда 2 та олтин медаль билан тақдирланди. 

Жисмоний имконияти чекланган спортчилар баҳсида Умилжон Аҳмедов (90 кг) ўнг қўлда бронза, Қудрат Тошбоев (100 кг) чап ва ўнг қўлда 2 та кумуш, Шерзод Саидов (65 кг) чап ва ўнг қўлда 2 та олтин медални қўлга киритди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон армрестлинг терма жамоаси 12 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, жами 25 та медаль билан жаҳон чемпионатида иштирок этган 51 давлат орасида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг