UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

17 окт 11:49
Янгиликлар

Бошқалар

Армрестлинг. Туркиядаги жаҳон чемпионатида 14та медал қўлга киритилди, ҳозирча! ФОТО

Туркиянинг Анталия шаҳрида армрестлинг бўйича ўсмирлар, ёшлар, катталар, фахрийлар ҳамда имконияти чекланган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида 51та давлатнинг 1200 нафардан зиёд қўл спорти усталари иштирок этишяпти. Улар орасида 50 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам жаҳон чемпионати медаллари учун баҳсларга киришган. Таркибдан 45 нафар спортчимиз жой олган. 

Жаҳон чемпионатининг икки кунлик натижаларига кўра ҳамюртларимиз жами 14а медал қўлга киритишди. Шулардан 2та олтин, 7та кумуш, 5таси бронза медалидир. 

Терма жамоамизга олтин медалларни ёшлар ўртасида 65 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Саидмузаммадхон Аҳмадхонов, 70 кг вазнда эса Сирож Турсунов тақдим этди. Мусобақанинг биринчи куни 4та, иккинчи кунги баҳсларида эса 10та медал қўлга киритилди. 

Зарнигор Абдураҳмонова (45 кг, ҳар икки қўлда 2та кумуш), Мардона Авазова (50 кг), Назокат Солиева (60 кг), Зуҳра Хўжақулова (65 кг), Самандар Икромов (60 кг), Зоҳир Файзуллаев (55 кг) кумуш медал билан тақдирланишди. 

Ҳафиза Тоҳирова (65 кг), Бекзод Олимов (70 кг), Ирода Қодирова (55 кг), Бекзол Олимов (75 кг, ўнг қўлда), Шоҳрух Ўктамов (70 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Жаҳон чемпионати 21 октябрга қадар давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг