26 ноя 09:39
Янгиликлар
Футбол
“Арсенал” мағлубиятсиз сериясини 17 та учрашувга етказди
Англия чемпионати 13-турида Унаи Эмери шогирдлари сафарда “Борнмут”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Бунинг натижасида "канонирлар"нинг Англия Премьер лигасидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси 11 та, барча мусобақалардаги эса 17 та учрашувга етди. Жамоа ҳозирда АПЛ мусобақа жадвалида “Челси”дан бир очко кам жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.
Борнмут – Арсенал 1:2
«Дин Корт» стадиони
Голлар: 0:1 – 30, автогол Лерма, 1:1 – 45 Кинг, 1:2 – 67 Обамеянг.
Борнмут – Бегович, Кук, Дэниэлс, Фрэнсис, Аке, Лерма, Гослинг (Кук, 73), Фрэйзер, Брукс (Станислас, 73), Кинг (Муссе, 82), Уилсон.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Холдинг, Колашинац, Мустафи, Мхитарян, Торрейра (Гендузи, 79), Ивоби (Рэмзи, 82), Джака, Бельерин, Обамеянг (Нкетиа, 90).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (25), Аке (52), Лерма (66).
Ҳавола :
Фикрлар