27 окт 10:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Артур Абрахам жароҳат олди, жанг эса қолдирилди
Профессионал бокснинг икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Артур Абрахам (45-5, 30КО) машғулот чоғида тирсагини жароҳатлаб олди.
Энди германиялик 36 ёшли боксчи 12 ноябрь кунига белгиланган жангида рингга чиқа олмайди. Артур шу куни британиялик 34 ёшли Мартин Мюррей (33-4-1, 16КО) билан тўқнаш келиши керак эди.
Маълумотларга кўра, Абрахам камида уч ҳафтадан сўнг машғулотларга қайтиши мумкин. Жанг қолдирилганини Мюррей ҳам тасдиқлади. Лекин Мартиннинг фикрича, Артур жароҳат эмас, бошқа сабаб билан жангни қолдирган.
Ҳавола :
Фикрлар