17 июл 17:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Артур Абрахам ўзидан 13 ёш кичик рақибини мағлуб этди
Германияда ташкил этилган бокс кечасининг яна бир қизиқарли жанги икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Артур Абрахам иштирокида ўтказилди.
Германиялик 36 ёшли боксчи ўзидан 13 ёш кичик бўлган норвегиялик Тим Робин Лихаугга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди.
Бешинчи ва еттинчи раундларда Абрахам кучли зарбалар эвазига рақибини нокдаун ҳолатларига тушириб қўйди. Саккизинчи раундда эса навбатдаги нокдаундан сўнг жанг тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 9 апрель куни Артур АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган жангда мексикалик 24 ёшли Хильберто Рамиресга иккинчи ўрта вазн тоифасидаги WBO чемпионлик камарини бой берганди.
Ҳавола :
Фикрлар