UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

22 апр 07:43
Янгиликлар

Дзюдо

Asian Judo Cup Almaty. Ёшларимизда 5 та медал, 2 таси олтин, қизларимизга тасанно!

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги бўлиб ўтди.

Кеча қитъа очиқ кубогида ёшлар баҳсларга киришишди. Мусобақада мезбонлардан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғулистон ва Ўзбекистондан истеъдодли дзюдочилар татамига чиқишди. 

Ўғил болалар -60, -66, -73, -81, -90, -100 +100, қизлар эса -48, -52, -57, -63, -70, -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари ҳамда рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди.  

Мусобақанинг сўнгги куни қизларимиз анча фаоллик кўрсатишди. Терма жамоамизга тақдим этилган иккала олтин медал ҳам айнан уларга тегишли бўлди. Кимё Марасулова ва Рината Илматова барча рақибларидан устун келишди ҳамда уларнинг шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради. 

Шохсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

-48 кг: Кимё Марасулов (олтин)

+78 кг: Рината Илматова (олтин)

-81 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов (кумуш)  

-90 кг: Сардор Ҳуррамов (бронза)

-100 кг: Чингизхон Шокиров (бронза)

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан Қозоғистондан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Мезбонлар 8 та олтин, 8 та кумуш, 16 та бронза медалини қўлга киритишди. Кейинги ўринларни Қирғизистон, Россия, Мўғлулистон терма жамоалари банд этишди. Бу жамоалар сафида бир нафардан чемпион бор.  

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг биринчи куни ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритган эди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 апр 08:34:18
asomiddin qayumov
маладес чингиз
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг