UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

11 янв 13:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асланбек Шимбергенов Париж Олимпиадасидан «четлатилди»ми?

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Олимпиадага бормайдими? Федерация баёнот берди.

Қозоғистон бокс федерацияси -71 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон терма жамоаси таркибида 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун Италияда бўлиб ўтадиган лицензион турнирда кимлар иштирок этиши ҳақида гапирди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Данияр Елеусинов ҳаваскор боксга қайтиши ва Париждаги Олимпиадада иштирок этиши мумкинлиги ҳақида тез-тез ёзилмоқда. Елеусиновнинг ўзи тез орада янгилик бўлишини айтиб пост қолдирган. Шу муносабат билан мутахассислар Асланбек Шимбергенов ўрнига Рио-де-Жанейро Олимпиадаси чемпиони -71 килограмм вазн тоифасида иштирок этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Қозоғистон бокс федерацияси матбуот котиби Аян Толеген бу ҳақда расмий баёнот берди.

«Ўтган Спартакиада ғолиблари Италиядаги лицензион турнирга йўл олишади. Асланбек Шимбергенов Спартакиадада қатнашмади. Мураббийлар унга дам беришди, чунки у Осиё ўйинларида энг яхшилардан бири ва медаль совриндори бўлди. Шундай экан, Шимбергеновнинг лицензион турнирга боришига шубҳа йўқ. У нималар қила олишини кўрамиз. Агар ўз вазифасини уддалай олмаса, унинг ўрнига бошқа боксчи келади», - деди Толеген.

Эслатиб ўтамиз, лицензион турнир Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида 29 февралдан-12 мартга қадар бўлиб ўтади. Ҳар бир вазн тоифасида ярим финалга чиққан боксчилар Парижга йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг