UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мадрид (ATP). Монфисда мағлубият, чоршанбанинг барча натижалари битта хабарда 0 13:58Формула-1 тарихида маррага биринчи бўлиб етиб келиш бўйича рекордчилар рўйхати билан танишинг 0 13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0 13:16Аллегри "Ювентус"да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:55Мадрид (WTA). Радукану, Бадоса, Возняцкида мағлубият ёхуд чоршанбанинг барча натижалари 0 12:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда (1 кам 30) 0 12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0 11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0 11:10Икки кундан кейин 17 ёшга тўладиган Мирра Андреевада иродали ғалаба 0 10:49Мадримов - Кроуфорд жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face маросимидан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:28"Барселона" "Манчестер Сити" етакчиларидан бирини 50 млн еврога сотиб олиши мумкин 0 10:07Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жанги қайси вазнда бўлиши маълум. Ҳамюртимиз co main event'да жанг қилади! 0 09:46Madrid Open. Наоми Осака Мадридда муваффақиятли старт олди 0 09:25Цзю Австралияда камарини ҳимоя қилди 0

07 авг 16:57
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Токио-2020

Асосий умидимиз – спорт курашчиларимиз қачон “бошлашади”?

Сир эмас, Рио-2016 Олимпиадасида асосий медал кутаётганимиз – эркин ва юнон-рум курашчиларимиз саналади.

Олимпиадалар тарихида шу пайтгача 5та олтин медални қўлга киритган бўлсак, шундан 4тасини ушбу спорт тури вакиллари тақдим этишган. Эркин кураш тарихига кирган ҳамюртимиз Артур Таймазов 4та Олимпиадада қатнашиб, 3та олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлган. Яна бир олтинни Александр Доктурашвили келтирган.

Табиийки, Рио Олимпиадасида ҳам биз эркин ва юнон-рум курашчиларга умид боғлаяпмиз. Рио-де-Жанейро гиламларида 4 нафар эркин, шунча юнон-рум курашчимиз медаллар учун баҳсларга киришади.


Эркин кураш баҳсларида Аббос Раҳмонов (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (65 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг), юнон-рум кураши баҳсларида эса Элмурот Тасмурадов (59 кг), Дилшод Турдиев (75 кг), Рустам Ассакалов (85 кг) ва Мўмин Абдуллаев (130 кг) ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Кўпчиликни уларнинг қачон баҳсларга киришиши қизиқтириши табиий. Қуйида эътиборингизга ҳар икки йўналиш курашчиларимизнинг баҳсларда қатнашиш тақвимини ҳавола қиламиз.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ:

14 август. Элмурот Тасмурадов (59 кг), Дилшод Турдиев (75 кг)

15 август. Рустам Ассакалов (85 кг), Мўмин Абдуллаев(130 кг)

ЭРКИН КУРАШ:

19 август. Аббос Раҳмонов (57 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг)

21 август. Ихтиёр Наврўзов (65 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг