UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

04 июл 18:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ассоциация раҳбарияти "Янгиобод"да курашчилар билан учрашди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳарчасида жойлашган "Янгиобод" базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган эркин ва юнон-рум курашчиларимиз билан учрашди.

Учрашув аввалида Бирлашган кураш дунёси (UWW) вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Аҳрол Рўзиев ассоциацияга янги раис ўринбосари этиб тайинланган Насирходжаев Фаррух Олимжоновични терма жамоа мураббийлар штаби ҳамда курашчиларга яқиндан таништирди. 

"Спорт курашларига бефарқ бўлмаганим учун ассоциация раҳбариятидан тушган таклифни бажонидил қабул қилдим. Устозларимиз Салим Киргизбаевич ва Аҳрол Аҳмедовичларни ўрганганларимизни иш фаолиятимда амалиётга тадбиқ этишга астойдил ҳаракат қиламан. Бир оила бўлиб меҳнат қилсак, олдимизга қўйилган мақсадга албатта эришамиз. Олдинда Токио Олимпиадаси кутмоқда. Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган саккиз нафар курашчимизга ғалаба ёр бўлсин. Япониядан медаллар шодаси билан қайтишингизга ишонамиз. Ваъда бериб айта оламанки, Олимпиадада шоҳсупага кўтарилган курашчиларимизни жуда катта рағбат кутмоқда. Биринчи галда халқимизнинг хурсандчилиги, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ишончлари. Ўз ғалабангиз билан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига совға тайёрлайсиз, деган умиддаман", - деди Ф.Насирходжаев. 

Шундан сўнг Аҳрол Рўзиев ҳам сўзга чиқиб, терма жамоа аъзолари учун яратиб берилган шароитлар, ҳукумат томонидан берилаётган эътибор, бунга эса натижалар билан жавоб бериш кераклигини урғулади:

"Ҳозир биринчи навбатда Олимпиадага жароҳатларсиз етиб бориш муҳим ҳисобланади. Мусобақада натижа қила оламанми, йўқми, деб бош қотирманглар. Бу нарса зарарга ишлаши мумкин. Спорт тилида айтганда, совуқ бош билан тайёргарликни давом эттиринглар. Албатта, меҳнатинглар рағбатсиз қолмайди. Давлатимиз томонидан медаллар учун мукофот пуллари эълон қилинди. Ҳокимликлар, ҳомийлар, ассоциация раҳбарияти ҳам четда қараб турмайди. Насиб қилса, сизларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида катта шодиёналар билан кутиб оламиз". 

Ушбу тадбирда россиялик машҳур полвон, юнон-рум кураши бўйича 1972 йилги Мюнхен Олимпиадасининг олтин медали соҳиби, икки карра жаҳон ҳамда Европа чемпиони Шамиль Хисамутдинов ҳам иштирок этди ва курашчиларимизга омад тилади. 

Учрашув якунида терма жамоамиз мураббийлари ҳамда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган курашчиларга ассоциация томонидан пул мукофотлари топширилди. Қўй сўйилиб, ўтганлар руҳига қуръон тиловат қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг