UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0

09 май 14:44
Янгиликлар

Дзюдо

Astana Barysy Grand Slam`га қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз иштирокларини кимларга қарши бошлашади?

Эртага Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир старт олади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Barysy Grand Slam 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам бор. Ҳозиргина мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.  


Терма жамоамиз учун қуръа натижалари:

Аёллар

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова — Наташа Феррейра (Бразилия)

-52 кг: Гулҳаё Жўраева — Алесия Кузнецова (AIN)

-52 кг: Сита Кадамбаева — Балнур Абдешова (Қозоғистон) 

-57 кг: Шукуржон Аминова — Ҳасрет Бозкурт (Туркия)

-70 кг: Гулноза Матниязова — Фидан Огел (Туркия)

-70 кг: Шоҳиста Назарова — Эбони Дрисдейл (Ямайка)

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Ҳсу Шу Ванг (Хитой Тайпейи)/Дарья Канцавая (AIN)  

+78 кг: Рината Илматова — Кинга Волжчак (Польша)


Эркаклар 

-73 кг: Муҳаммадяҳё Маҳаммаджонов — Муса Шабданбеков (Қирғиз Республикаси)/Дастан Шаяхметов (Қозоғистон) 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев — Теодорос Демурцидис (Греция)/Доминик Рессел (Германия)

-81 кг: Нурбек Муртазоев — Мади Амангелди (Қозоғистон)/Алан Хубецов (AIN)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Луис Маи (Германия)


Маълумот учун, Астана "Катта Дубулға" турнири Абу-Даби шаҳри мезбонлигидаги жаҳон чемпионати ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси олдидан ўтказиладиган сўнгги IJF мусобақаси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг