UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0

19 янв 18:12
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

"Атлетико" Симеонега 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи. Мураббий инқироз сабаб маошининг камайишга тайёр

Теглар :  Диего Симеоне
"Атлетико" жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан битимни узайтирмоқчи.

Мадрид клуби мутахассисга битимни 2024 йилга қадар узайтиришни хоҳлаётгани ҳақида хабар қилди. Клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган мутахассис янги битим имзолашга тайёр.

Симеоне солиқларга қадар 32 миллион евро маош олади ва дунёдаги энг катта маош олувчи мураббий саналади. Аммо, у коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз пайтида маошининг тушишига тайёр.

Мураббийнинг агенти ва опаси Наталия Симеоне тез орада клуб билан мутахассиснинг янги шартномаси борасида музокаралар олиб боради.

Аргентиналик "Атлетико"ни 2011 йилдан бери бошқаради. Клуб унинг қўл остида Ла Лига, Кубог ва Испания Суперкубоги, шунингдек икки бор Европа Лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубогининг икки карра соҳиби ва ЧЛнинг икки карра финалчиси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг