UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0 13:40Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО 0 13:19Эрон - Ўзбекистон ўйинида "Сепахон" - ОКМК (9:0) учрашувини бошқарган ҳакам ишлайди 0 12:58UFC раҳбари Тони Фергюсоннинг промоушендаги келажаги ҳақида гапирди 0 12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0 12:16АҚШнинг Олимпиада учун таркиби маълум. Баҳодир Жалолов вазнида "зарбасиз" Жошуа! 0 11:55"Рома" раҳбари АПЛ жамоасини сотиб олиши мумкин 0 11:34Ёқимтой Эмма Радукану миллиардернинг "борт"ини берди 0 11:13Олимжон Назаровнинг вазнидаги жаҳон чемпионида допинг аниқланди 0 10:52WTA рейтинги. Қиролича Свёнтек, "Ролан Гаррос" вице-чемпиони Топ-10`да, теннисчимиз 271 поғона пастлади 0 10:31Бугун Ўзбекистон Малига қарши иккинчи учрашувини ўтказади 0 10:10ATP рейтинги. Янник Синнер дунёнинг биринчи ракеткаси, теннисчиларимизнинг барида пасайиш 0 09:49Чарльз Оливейрани биргина жароҳат 2 млн доллардан айириб қолгани маълум бўлди 0 09:28Ана холос! Райан Гарсия қамоққа олинди 0 09:07Ягона гол Аргентина - Эквадор учрашуви тақдирини ҳал қилди 0

03 янв 09:45
Янгиликлар

Футбол

“Атлетико” ва “Реал”га Эриксенни сотиб олиш таклиф этилди

“Интер” клуби жамоа ярим ҳимоясиси Кристиан Эриксенни “Реал” ва “Атлетико” клубларига сотиб олишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Футболчининг Испания грандлари сафига кўчиб ўтиш эҳтимоли жудаям кам. Пандемия туфайли оғир иқтисодий вазият сабаб клублар бу трансферни амалга оширмасликлари ҳақиқата яқинроқ.

Илгарироқ “Интер” спорт директори Пьро Аузило ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен трансферга қўйилганлиги ҳақида хабар берганди.

Италия клуби футболчини ижарага бериш ёки бошқа футболчи билан алмаштириш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, даниялик футболчининг хизматларига ПСЖ, “Бавария” ва “Арсенал” қизиқмоқда.

Эриксен 2020 йилнинг январида 27 миллион евро эвазига “Интер”га кўчиб ўтганди. Бунгача у етти йил давомида “Тоттенҳэм” шарафини ҳимоя қилган. Илгарироқ Жозе Моуриньо интервьюларидан бирида Эриксенни “Тоттенҳэм”га қайтариш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг