UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

11 июн 13:56
Янгиликлар

Оғир атлетика

Атлетларимиз машғулотларни бошлашдан аввал тиббий кўрикдан ўтишди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда тобора карантин талаблари юмшатила бошланди.

Жумладан, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда  спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди. Шу билан биргаликда, бир қатор спорт турлари бўйича спортчиларимизнинг карантин талаблари асосида машғулотлар олиб борилиши ҳам йўлга қўйилмоқда.

Шу кунларда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида (РСТИАМ) Олимпия спорт турлари бўйича барча терма жамоамиз вакиллари белгиланган график асосида бир неча босқичдан иборат тиббий текширувдан ўтишмоқда. Текширувлар, аввало, COVID-19 учун таҳлиллар, шунингдек, чуқурлаштирилган тиббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича олиб борилмоқда. 

МОҚ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун ҳам бошқа спорт турлари каби оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари РСТИАМда бўлишди. Қувонарлиси, асосий терма жамоамиз вакилларининг ҳеч бирида хавфли касаллик аломатлари аниқлангани йўқ. Оғир атлетикачиларимиз ҳам мамлакатимизда карантин эълон қилингач бир неча ҳафта ўз уйларида машғулот олиб боришди. Ушбу текширув орқали терма жамоа мураббийлари ва шифокорлари ҳам спортчиларнинг функционал ҳолатидаги ўзгаришлар бўйича етарли маълумотга эга бўлишди. 

Таъкидлаш жоиз, бугунги хулоса терма жамоа мутасаддиларига карантиндан сўнг йил якунигача атлетларнинг тайёргарлигига оид керакли дастурни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг