20 ноя 13:20
Янгиликлар
ATP Finals. Маррей ва Жокович бош мукофот учун кортга чиқади
Дунёнинг саккиз нафар энг кучли ракетка усталари иштирокида бошланган нуфузли турнирда финал иштирокчилари маълум бўлди.
Дастлабки ярим финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Энди Маррей канадалик Милош Раоничнинг қийинчилик билан 5:7, 7:6, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.
Британиялик теннисчининг финалдаги рақиби сербиялик Новак Жокович бўлади. Ҳозирча дунё рейтингида иккинчи ўринда бораётган Новак ярим финалда япониялик Кеи Нисикорига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1, 6:1.
Айнан финал учрашувида ғалаба қозонган теннисчи мавсумни дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида якунлаш имкониятига эга бўлади.
Barclays ATP World Tour Finals
Лондон, Буюк Британия
Якуний АТР турнири
Соврин жамғармаси – 7 600 000 доллар
ЯРИМ ФИНАЛ:
Энди Маррей (Буюк Великобритания, 1) – Милош Раонич (Канада, 4) – 5:7, 7:6, 7:6
Новак Жокович (Сербия, 2) – Кеи Нисикори (Япония, 5) – 6:1, 6:1
Фикрлар