UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

23 авг 12:06
Янгиликлар

Теннис

АТР 2024 йилдан эътиборан теннисчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширади

Теглар :  АТР
Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (АТР) Baseline деб номланган ўйинчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш дастури бошланганини эълон қилди.

Бу кўпроқ теннисчиларнинг муносиб теннис даражасига эга бўлишини таъминлашга қаратилган.

Дастурнинг асосий мақсади: 

1. Кафолатланган даромад. АТР Топ-250 ўйинчига, агар улар бир мавсумда маълум миқдорда мукофот пулини қўлга киритмаса, пул тўлайди. Энг яхши 100 нафар ўйинчи 300 000 доллар, 101-175-ўриндаги ўйинчилар 150 000 АҚШ доллари ва 176-250-поғонадаги  ўйинчилар 75 000 доллар миқдоридаги маблағга эга бўлади.

2. Жароҳатланишдан ҳимоя қилиш. Бу жароҳат туфайли бир мавсумда тўққиздан кам АТР таснифидаги ёки "Челленжер" турнирларида ўйнаган теннисчилар учун тўловлардир. Топ-100 ўйинчиларга 200 минг доллар, 101-175-ўриндаги теннисчилар 100 минг доллар, 176-250-ўриндаги ўйинчилар эса 50 минг доллар миқдорида маблағ олишади.

3. Янги ўйинчиларга сармоя киритиш. Топ-125да дебют қилган теннисчилар дебютидан кейин кейинги мавсум учун 200 000 долларгача пул олишлари мумкин бўлади. 

Йилига 30-45 нафар теннисчи молиявий ёрдам олиши кутилмоқда. Дастурнинг синов муддати - кейинги уч мавсум. Кейинчалик унинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг