UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0

17 апр 14:00
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Топ-10`да бир нечта ўзгариш, Истомин 48 поғонага пастлади, Шин эса 40 ўрин кўтарилди

АТР расмий сайти Монте-Карло "Мастерс" турнири якунлари бўйича теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, айнан Монте-Карло "Мастерс" турниридаги чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаган грециялик Стефанос Циципас Топ-3 рейтингини тарк этди. Каспер Рууд ва Даниил Медведев рейтингда Циципасдан ўзиб кетишди. "Мастерс" финалчиси Хольгер Руне икки поғонага юқорилаган бўлса, чемпион Андрей Рублёв ўз ўрнини сақлаб қолди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин янгиланган рейтингда 4 поғонага юқорилади ва айни пайтда 365-поғонадан жой олган. Ҳумоюн Султонов аксинча 4 ўринга пастлади. Учинчи ракеткамиз Денис Истомин ўтган ҳафтага нисбатан 48 поғонага пастлади ва ҳозирда 694-ўринга жойлашган. Энг катта кўтарилишга Максим Шин эришди. У ўз ўрнини 40 поғонага яхшилаб олди. 


ATP рейтинги. 2023 йил 17 апрель ҳолатига кўра:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 7240 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6770

3. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5255

4. (5) Даниил Медведев (Россия) - 5240

5. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 4950

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4380

7. (9) Хольгер Руне (Дания) - 3865

8. (8) Янник Синнер (Италия) - 3525

9. (7) Феликс Оже (Канада) - 3450

10. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3245


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

365 (369). Сергей Фомин - 129

423 (419). Ҳумоюн Султонов - 107

694 (646). Денис Истомин - 36

1082 (1122). Максим Шин - 9

1296 (1296). Санжар Файзиев - 4

1507Т (1510). Мустафа Дўстов -2

1640Т (1648). Азиз Дадабаев - 1

1640Т (1648). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг