11 янв 11:05
Янгиликлар
Теннис
Australian open. Абдураимованинг саралашдаги илк рақибаси маълум
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича йилнинг 4та нуфузли турниридан дастлабкиси - Аustralian open мусобақасининг саралаш баҳслари бошланди.
Хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Сабина Шариповадан ташқари Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Мамлакатимизнинг иккинчи
ракеткаси қуръа натижасига кўра саралашнинг илк давраисда хитойлик Кай-Лин
Жангга қарши кортга чиқади. Жанг саралашнинг 19-ракеткаси сифатида қайд
этилган.
Таққослаш учун, Нигина Абдураимова WTA рейтингида 164, хитойлик теннисчи эса 134-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси бўлган Сабина Шарипова саралашнинг илк даврасида россиялик Вероника Кудерметовага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар