16 янв 09:05
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Асосий баҳслар бошланди, Истомин эртага кортга чиқади
Бугун Мельбурн шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳслари бошланди.
Дунёнинг 128 нафар сараланган ракетка усталари қаторида ҳамюртиз Денис Истомин ҳам Австралия Очиқ чемпионатининг асосий тўрида иштирок этади.
Қуръа натижасига кўра, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада хорватиялик Иван Додигга қарши кортга чиқади. Бу учрашув эртага бизнинг вақт билан соат 10.00да бошланиши керак.
Ушбу баҳс ғолиби
иккинчи босқичда катта эҳтимол билан дунёнинг иккинчи ракеткаси, сербиялик
Новак Жокович билан тўқнаш келади.
Таққослаш учун, 30 ёшли Денис Истомин дунё рейтингида 119, 32 ёшли Додиг эса 153-ўринни эгаллаб турибди. Истомин Австралия Очиқ чемпионатида юбилей 10-маротаба иштирок этади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар