19 янв 07:55
Янгиликлар
Australian Open. Бироздан сўнг Истомин vs Жокович тўқнашуви бошланади
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Австралия Очиқ чемпионатининг илк даврасида хорватиялик Иван Додигни 4 сетда (6:1, 6:4, 3:6, 7:5) мағлуб этганди.
Новак Жокович Australian Open мусобақасида олти марта (2008, 2011, 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар) чемпион бўлган. Демак, бугун Истомин мусобақанинг амалдаги ғолибига қарши ўйин ўтказади.
Сербиялик теннисчи “Катта Дублға” туркумига кирувчи барча мусобақаларда ғолиб чиқа олган. Жокович уч марта Уимблдон, икки бор US Open ва бир марта Ролан Гаррос турнирида зафар қучган.
Фаолияти давомида Новак яккалик баҳсларида жами 67та мусобақада чемпионликни нишонлаган. 29 марта финалларда мағлуб бўлган.
Истомин ҳамда Жокович бугунга қадар 5 марта тўқнаш келишган. Уларнинг барчасида сербиялик теннисчи зафар қучган. Ҳамюртимиз Жоковичга қарши баҳсларда фақат битта сетда ғалабага эришганини кўриш мумкин.
Жокович - Истомин тўқнашувлари:
2010 йил - "Australian Open" (6:1, 6:1, 6:2)
2011 йил - "Майами Мастерс" (6:0, 6:1)
2013 йил - "Канада Мастерс" (2:6, 6:4, 6:4)
2014 йил - "Australian Open" (6:3, 6:3, 7:5)
2014 йил - "Dubai" (6:3, 6:3)
Маълумот учун, Истомин айни пайтда ATP рейтингида 117-поғонада бормоқда. Унинг бугунги рақиби эса 2-ўринда қайд этилган.
Фикрлар