27 янв 18:02
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Маттек-Сэндс ва Шафаржова жуфтлиги иккинчи бор чемпион!
Австралия очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида Бетани Маттек-Сэндс ва Люция Шафаржова жуфтлиги ғолиб бўлди.
Финалда бу жуфтлик чехиялик Андреа Главачкова ва хитойлик Шуай Пэнни уч сетда 6:7, 6:3, 6:3 мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди.
Эътиборлиси Маттек-Сэндс ва Шафаржова жуфтлиги 2015 йилдаги Австралия очиқ чемпионатида ҳам чемпион бўлишган эди.
Australian Open
Мельбурн, Австралия
16 – 29 январь 2017
Соврин жамғармаси – 50 000 000 Австралия доллари
Очиқ кортлар, хард
Жуфтлик баҳслари
Финал
Бетани Маттек-Сэндс (АҚШ) / Люция Шафаржова (Чехия) – Андреа Главачкова (Чехия) / Шуай Пэн (Хитой) 6:7, 6:3, 6:3
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар