UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

20 фев 09:12
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Наоми Осака - Женнифер Брэди. Бугун финал (превью)

14 кунлик карантин, коронавирусга қарши кўплаб синовлардан кейин ушбу мавсумнинг биринчи "Катта Дубулға" турнири - Australian Open мусобақасида чемпионлик учун иккита даъвогар аниқланди.

Бу сафар бош соврин учун дунёнинг учинчи ракеткаси, япониялик Наоми Осака ва жаҳон рейтингида 24-поғонани эгаллаб турган америкалик Женнифер Брэди кураш олиб боради.

Бир қарашда барчаси аниқ кўриниб турибди: Брэди ўзининг севимли хард кортида уч карра "Улкан тож" чемпионига қарши нима қила олиши мумкин? Аммо шуни унутмайликки, айнан шу икки спортчи бизга сўнгги US Open мусобақасида энг ҳаяжонли ярим финаллардан бирини тақдим этишган эди. Буни Осаканинг ўзи фаолиятидаги энг унутилмас воқеалардан бири деб тан олган.

Шундай қилиб, биз жиддий тўқнашув гувоҳи бўламиз. Бу эса Наоми ва Женифердан катта жисмоний ва руҳий куч талаб қилади.


Наоми Осака. Финалга йўл

Япониялик қизалоқ Анастасия Павлюченкова, Каролин Гарция ва Онс Жаберни яққол, муаммосиз мағлуб этиб, мусобақани жуда ишончли бошлади. Биринчи муаммо Наомидан илк сетни олган испаниялик Гарбин Мугуруса билан юзага келди. Шунга қарамай, Осака хотиржамликни йўқотмади, иккинчи сетда ғалаба қозонди ва ҳал қилувчи паллада у испанияликни 7/5 ҳисобида мағлуб этди.


Шундан сўнг, ҳаммаси соат миллари каби ҳаракатланди. Чорак финалда Осака анча ноқулай рақиби Хсе Су-Вейни "жанг"дан чиқариб юборди. Ярим финалда у Серена Уильямсни мағлубиятга учратди ва яна унга Маргарет Корт рекордини такрорлашига халақит берди.

Шуни эсда тутиш керакки, 23 ёшли Наоми учун бу "Катта дубулға" турнирининг тўртинчи ва Австралиядаги иккинчи финали бўлади. Теннисчининг ғалабали серияси аллақачон 20 та ўйиндан иборат. Цинциннатида бошланиб, АҚШ очиқ чемпионатига йўл олди ва шу мавсумда Осака Мелбурнда финалга қадар етиб келди.


Женнифер Брэди. Финалга йўл

Айтиш керакки, америкалик теннисчининг "Катта Дубулға" турниридаги дебют финалига қадар бўлган йўли унчалик таъсирчан бўлмади: у Топ-10 ва ҳатто-Топ 20 нинг бирор вакили билан учрашмади.

Шунга қарамай, у Алена Болшова, Мадисон Бренгле, Кайю Юван ва Донна Векичга қарши ишончли ўйин ўтказди. 1/4 ва 1/2 финалда Жессика Пегула ва Каролина Мухова билан тўқнашувда Женифер муаммоларга дуч келган бўлсада, у буни муносиб ҳал қилди.



25 ёшли Бреди фақат ўтган йили бундай "Улкан тож" туркумига кирувчи туннирнинг ярим финалига биринчи марта етиб келган, аммо шу босқичда ўша Осакага ютқазган эди. Австралия Очиқ чемпионати давомида тўп узатишдаги фоизи тахминан 50% ни ташкил этди, бу Осакага қаршилик кўрсатиш учун етарли эмас.


Шахсий қарама-қаршиликлар тарихи

Осака ва Бреди аллақачон уч марта тўқнаш келишган ва шахсий учрашувларда ҳисоб 2: 1 - япониялик теннисчи фойдасига. Женифер 2014 йилдаги биринчи учрашувида  Осакани ютган, аммо ўшандан бери Наоми ўз ўйинини бутунлай ўзгартириб юборди.

Шундан сўнг, улар 2018 йилда Чарлстонда учрашишди ва кейин ғалаба япониялик спортчида қолди. Хўш, ўтган йилги US Open ярим финалидаги триллер ёдингиздами? 

Тахмин

Шубҳасиз, Наоми Осака ушбу финалнинг яққол фаворити ҳисобланади. У ушбу босқичда тўртинчи марта ўйнайди, шунинг учун ўзини қандай қилиб тўғри тарзда тайёрлашни яхши билади.

Бошқа томондан, Брэнди бу босқичга биринчи марта етиб келди ва у учун япон теннисчисига қарши финал учрашуви қийин кечиши аниқ. Шунга қарамай, у Осакадан сетни олиш учун ҳали ҳам кичик имкониятга эга. Шундай қилиб, Осака ҳушёр туриши керак.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг