UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0

11 янв 11:51
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Нигина Абдураимова иштирокидаги баҳс 3 сет давом этди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича мавсумнинг илк "Катта Дубулға" турнири - Australian Open давом этмоқда.

Ҳозиргина мусобақанинг аёллар ўртасидаги саралаш баҳслари доирасидаги биз учун аҳамиятли учрашув якунига етди. Унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова иккинчи даврада саралашнинг 11-ракеткаси, америкалик Кэти Колинецга қарши кортга чиқди. 

Икки соату 28 дақиқа давом этган учрашувда дунёнинг 115-ракеткаси бўлиб турган Кэти 6/1, 4/6, 7/6(тай-брекда 10/4) ҳисобларида ғалаба қозониб, учинчи босқичга йўл олди. Абдураимова учинчи сетда матч-болдан чиқиб кетиш баробарида баҳсни тай-бреккача олиб боргани ва ҳатто 3/1 ҳисобида олдинда борганини айтиш жоиз. 

Таққослаш учун, Нигина WTA рейтингида 176-поғонада бормоқда. Абдураимова илк даврадаги ғалабаси учун WTA рейтинги учун 20 очко ҳамда 36 575 австралия доллари (бугунги курс бўйича 25 353 АҚШ доллари атрофида) пул ишлаб олганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг