UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Болакай бироз адашди". Маддалена Топуриянинг устидан кулди 0 14:03Эдди Хирн Усикнинг реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 13:39МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор 0 13:17Бишкекдаги бокс кечасида Сакен Бибосинов рақибини нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 12:51Универсиада-2025. Кечаги бронза медали орқали рейтингда нечанчи ўринга жойлашдик? 0 12:25Маҳмуд Мурадов MPL турниридан ҳозиргача қанча зарар кўрганини очиқлади 0 12:04“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди 0 11:43Жон Жонс фаолиятини якунлаган Дастин Порьега мурожаат қилди 0 11:22Универсиаданинг бешинчи куни ўзбекистонлик спортчилардан кимларга мухлислик қиламиз? 0 11:01Абдулло Алиев ва Жалгасбай Бердимуратов Будапешт рейтинг турнири совриндори! 0 10:40Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчиси ким деган саволга жавоб берди 0 10:19Қозоғистонлик теннисчи Swiss Open Gstaad чемпиони! 0 09:58Марказий жанги Хотамбек Бойназаров иштирокида ўтадиган UAE Warriors 62 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 09:37Ёзги Универсиадада қатнашадиган талаба дзюдочиларимиз Германияга жўнаб кетишди 0 09:16Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди 0

20 июн 17:40
Янгиликлар

Шахмат

Аёл кишига қўл кўтариш гуноҳ, тағин билмадим...

Евро-Осиё турнири жараёнида қизиқ ҳолат рўй берди.

Иштирокчилардан бири латвиялик Игорь Коваленко болгариялик аёл гроссмейстер Антоанета Стефановага қарши ўйинда асаблари дош беролмай, рақибига шахмат донасини отиб юборди. 27 ёшли гроссмейстер буни кейинроқ ўзи тан олди.

- Фаолиятим давомида илк бор рақибимга қарата “фигура” ирғитиб юбордим. Вақтдан кечикиш туфайли асабларим дош беролмай қолди, - деди Коваленко.

Гроссмейстернинг Фейсбук ижтимоий тармоғида эътироф этишича, у ўша  заҳотиёқ ўзига келиб, рақибасидан узр сўраган. Қизиғи, у ўша ўйинда мағлубиятга учраган. Жавоб баҳсида эса ғалаба қозона олган.

Таъкидлаш керак, Тошкентда ўтган аёллар ўртасидаги Гран-при турнири иштирокчиси бўлган Антоанета ҳозирда 37 ёшда бўлиб, аёллар ўртасида жаҳоннинг ўнинчи (2004-2006) чемпиони ҳисобланади. 2002 йили Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритган. 2012 йили айнан тезкор йўналишда жаҳонда тенгсиз бўлган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг