UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0

26 окт 11:14
Янгиликлар

Футбол

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида

Охирги пайтларда ўзбек футболида ҳакамлар билан боғлиқ эътирозлар роса авж олди.

Айниқса Суперлига учрашувларидан сўнг матбуот анжуманларида бош мураббийлар реферилар манзили томон салбий фикрларни билдириб ўтаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аёллар футболида ҳам яқинда бу бўйича эътиборга молик воқеа юз берди.

Гап, “Пахтакор” - “Навбаҳор” ўйини ҳақида кетмоқда. Кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур учрашув катта можаро билан якун топган. Ўйинни бошқариб борган жиззахлик Шохруҳ Қаюмовнинг чиқарган қарорлари меҳмонларни сира қониқтирмаган. ЎзПФЛ расмий саҳифасида аёллар олий лигасининг 20-тур якунлари бўйича натижалар эълон қилинар экан, “Навбаҳор” қизларининг ўйин якунига етмасидан туриб майдонни барвақт тарк этгани сабабли, “Пахтакор”га техник ғалаба ёзилгани кўрсатилган. Аслида ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Аммо ЎзПФЛ саҳифасида ёзилишича, негадир наманганликлар ҳакамнинг ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштаги чалинмасидан туриб, меҳмонлар майдондан чиқиб кетган. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Навбаҳор” аёллар жамоаси бош мураббийи Карима Юлдашевага мурожаат қилганимизда, қуйидагиларни баён қилди.

- “Пахтакор”га қарши ўйинимизни бошқариб борган Шохруҳ Қаюмовнинг қарорлари нафақат бизни балки стадионга келган барчани қаттиқ ажаблантирди. Негаки, бош ҳакамнинг ўйлаб топган қарорлари футбол қонун қоидаларига зид эди. Мен сизга вазият бўйича шуни айтаманки, ўйинда ҳисоб 1:1 кўриниш олаётганди. Бош ҳакам иккинчи бўлимга дастлаб 4 дақиқа вақт қўшиб берди. Шундан кейин яна 5 дақиқа ўйнашга мажбур бўлдик. Бош ҳакамнинг мезбон жамоа фойдасига чиқарган қарорлари табиийки бизда шубҳа уйғотди. Хатто қанот ёрдамчи ҳакамлар ҳам эътирозларимиз ўринли эканлигини айтиб, ушбу ҳакам билан бирга ишлаш жуда оғир эканлигини айтиб ўтди. ЎзПФЛ сайтида “Навбаҳор” футболчилари майдонни эрта тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди дейилган. Лекин ишонтириб айтаманки, бизнинг қизларимиз майдондан чиқиб кетмаган. Ўйиндан сўнг тасвирни кўрар эканмиз, 90 дақиқадан кейинги холатлар йўқлиги маълум бўлди. Балки “Пахтакор” жамоаси операторига кимдир қолган дақиқалардаги вазиятларни бутунлай ўчириб юбориш бўйича топшириқ бергандир. Буниси бизга қоронғу. Учрашувдан кейин бош ҳакам Шохруҳ Қаюмов устидан ЎФАга билдирги ёздим.Биласизми ушбу ҳакам аёллар футболида кўп ўйинларда атайин бир томонга қарорлар чиқариб, футболимиз савиясига путур етказмоқда. Бу биринчиси эмас. Олдин ҳам бу каби холатларга дуч келганмиз. Фақат бу сафаргиси ҳаммасидан ортиб тушди. Тан оламан, футболчиларим ҳакамнинг қароридан асабийлашиб, у билан тортишиб кетди. Чунки бутун ўйин давомида қилинган мехнатни битта хуштаги билан йўқ қилишга уринди. Баҳс якунига етгач, бош ҳакам ўйин қайдномасига “Навбаҳор” жамоасининг муддатидан аввал майдондан чиқиб кетди деб ёзиб берган. Ўйиндан сўнг Шохруҳ Қаюмов хатто айрим футболчиларимиз билан оғзаки юзма-юз мухокамага ҳам киришиб кетди. Қизларимиз ЎФА президентига ушбу ҳакам устидан ёзиб, мурожаат йўллаймиз деб туриб олди. Мен эса уларни тинчлантиришга харакат қилдим ва ўзим бош мураббий сифатида бош ҳакам бўйича тегишли жойга “рапорт” ёзиб беришимни билдирдим. Қизларимиз сафардан жуда тушкун кайфиятда ортга қайтиб келди.

Маълумот учун “Пахтакор” аёллар жамоаси ушбу техник ғалабадан кейин аёллар олий лигаси “В” гуруҳида пешқадамга айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг