UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0

01 мар 15:10
Янгиликлар

Кураш

Аёллар кураши. Осиё чемпионатида иштирок этаётган қизларимиз медаллар учун гиламга чиқадилар

Теглар :  Аёллар кураши
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун турнирда аёллар кураши бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Эътиборлиси, саралаш беллашувлари якунига кўра, спортчилармизнинг уч нафарида медаль қўлга киритиш имконияти мавжуд.

-59 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган Набира Есенбаева кореялик Ум Жиеунни 11:1, ҳиндистонлик Сангитани 15:5 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва олтин медаль учун гиламга чиқиш имкониятини қўлга киритди. Актенге Кеунимжаева ва Амина Алибетоваларда эса бронза медали учун имконият сақланиб қолган.

Кечки дастурдан ўрин олган баҳслар:

Олтин медаль учун:

-59кг: Набира Есенбаева - Нингнинг Ронг (Хитой)


Бронза медали учун:

-50кг: Актенге Кеунимжаева - Нарангерел Едренесух (Моғулистон)

-55кг: Амина Алимбетова - Ланнуан Луо (Хитой)


Маълумот учун, кеча юнон-рум кураши бўйича баҳслар якунига етди. Юнон-рум кураши баҳсларида спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Юнон-рум курашида совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

-63кг: Елмурат Тасмурадов - олтин
-97кг: Рустам Ассакалов - кумуш
-130кг: Мўминжон Абдуллаев - кумуш
-60кг: Исломжон Баҳромов - бронза
-67кг: Мирзобек Раҳматов - бронза
-72кг: Арам Варданян - бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг