UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0

08 янв 16:07
Янгиликлар

Теннис

Азаренко Australian Open турнирида қатнашмайдиган бўлди

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг икки карра ғолибаси Виктория Азаренко Australian Open-2018 мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди.

Бу маълумот WTA расмий сайтида ҳам чоп этилди. Уни Австралия Очиқ чемпионати турнири директори Крэйг Тили ҳам тасдиқлади. Беларуслик теннисчига турнир ташкилотчилари wild card, яъни асосий тўрда тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини берувчи имтиёзли йўлланма тақдим этишганди.

Азаренконинг бундай қарорга келишига ўғли Лео билан боғлиқ суд жараёнининг ҳали давом этаётгани сабаб бўлган. Виктория айнан мана шу омил туфайли Окленддаги турнирда ҳам қатнаша олмаганди. Энди имтиёзли йўлланма Айла Томляновичга берилади. Australian Open турнири 15-28 январь кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг